Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокимига бўйсунадиган ижро назорати бўлими ташкил этилди

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов “Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди.

Мазкур қарор билан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратида 3 штат бирлигидан иборат Ижро назорати бўлими ташкил этилди.

Бўлим штат бирликлари вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳининг 1 нафар бош, ахборот-таҳлил гуруҳининг 1 нафар етакчи ва ишлар бошқармаси девонхонасининг 1 нафар етакчи мутахассислари ҳисобидан шаллантирилади.

Ижро назорати бўлими бевосита вилоят ҳокимига бўйсунади.

Қарорда янги бўлимнинг вазифалари ҳам белгилаб берилган.