Вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси 7 август куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг 2026 йил 4 августда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, навбатдаги ўттиз бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг ҳисоботи ҳақида;
- вилоятнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида электр таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали раҳбари Э.Мамасолиевнинг ҳисоботи ҳақида;
- Нарпай туманидаги “Бахт”, Пайариқ туманидаги “Гўзал”, Қўшработ туманидаги “Хоназар” кичик саноат зоналарининг бир қисмини ҳамда Қўшработ туманидаги “Навкат” кичик саноат зонаси тўлиқ тугатиш тўғрисида;
- Булунғур туманидаги Боғбон ва Бешқўтон маҳаллаларининг чегарасини ўзгартириш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида.