Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятда энг катта улушга эга бозор хизматлари турлари маълум қилинди

2022 йилнинг ўтган 7 ойида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида савдо хизматларининг улуши 27,7 фоизни ташкил этиб, 3 397,5 миллиард сўмга тўғри келган.

Транспорт соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми, хизматларнинг умумий ҳажмида уларнинг улуши устун бўлиб қолмоқда – 23,6 фоиз.

Транспорт хизматларининг энг катта улуши автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматларга тўғри келган.

Молиявий хизматлар ҳажми ҳам нисбатан ошган. Хусусан, молия муассасаси томонидан ссуда бериш ёки депозитни сақлаш бўйича хизматлари учун айланма ҳажми сезиларни ўсган. 2022 йил январь-июль ойларида молиявий хизматлар ҳажми 2 058,4 миллиард сўмни ташкил этган.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, АКТ ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига бевосита таъсир қилади. Бу соҳада 2022 йил январь-июль ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 582,4 миллиард сўмни ташкил этган.

Умуман, 2022 йил январь-июль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12 278,5 миллиард сўмга етган. Унинг номинал ҳажми 2 253,8 миллиард сўмга ошган. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 113,8 фоизни ташкил этган.