Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Владимир Путин Самарқандга келди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма иккинчи мажлисида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Самарқандга келди.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Саммит тадбирлари доирасида Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви ўтказилиши ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган.