Халқаро туризм ярмаркасида Самарқанд "Энг муҳташам стенд" номинацияси ғолиби бўлди
- 24.11.2024 13:08
- 45
- Самарқанд
Пойтахтимизда “Ипак йўлида туризм” (TXTY-2024) 29-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Хитой, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Германия, Таиланд, Малайзия, Чехия, Беларусь, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон каби давлатлардан туризм соҳаси вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада Самарқанддан 25 нафардан зиёд туризм соҳаси вакиллари вилоятимизнинг туризм имкониятлари, янги сайёҳлик йўналишлари, замонавий меҳмонхона инфратузилмасини намойиш қилди.
Кўргазма давомида вилоятимиз делегацияси маҳаллий ва хорижлик туризм соҳаси вакиллари ўртасида 300 дан зиёд ҳамкорлик келишувлари тузилди.
Ярмаркада Самарқанд "Энг муҳташам стенд" номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Банк тизими коррупциядан холими?
- Бугун, 17:13
- Самарқанд
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- Бугун, 14:09
- Самарқанд