Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой мамлакатга Россиядан кириб келувчи маҳсулотларга тақиқ қўйди

Хитойда коронавирус қарийб жиловланиб бўлгани маълум қилинди. Бир ярим миллиард аҳолига эга мамлакатда маълумотларга кўра, кеча бор-йўғи 64 кишида COVID-19 аниқланган.

Шунга қарамай, бу ерда эҳтиёткорлик чоралари сусайтирилгани йўқ. Айниқса, улар пандемиянинг янги тўлқини билан юзма-юз келган Россиядан ташвишда. Бу мамлакатдан вирус кириб келиш хавфи юқори деб айтилмоқда.

Бугун, 29 октябрь куни Хитой Россиядан кириб келадиган музлатилган денгиз маҳсулотлари импортига чек қўйди. Бунга “Zarya LLC” компанияси маҳсулотлари ўрамида коронавирус аниқлангани сабаб бўлди. Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармасининг маълум қилишича, тақиқ беш ҳафта давомида амал қилади.

3 ноябрдан эса бутун мамлакат бўйлаб божхона органлари тўрт ҳафта муддатга Россия компаниясидан импорт декларацияларини қабул қилишни тўхтатади.