Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ОАВлари Самарқанд ҳақида ёзади

Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти кундан-кунга юксалиб, хорижий ОАВ вакиллари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шаҳарга ХХР ОАВ вакиллари, «Sichuan Daily Press Group» ноширлик гуруҳи агентлиги раҳбари Ван Циншань, «The Cover» нашрининг маданият ва кўнгилочар департаменти директори Се Мэн, «Sichuan Discover» газетаси муҳаррири Ян Синьлар ташриф буюрди.

Журналистлар тарихий-маданий объектлар билан танишди, деб хабар беради Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Келгусида Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги мақола ва фоторепортажларни Хитой ОАВларида чоп этиш мақсадида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини фото ва видео тасвирга олиш ишлари олиб борилди.