Хитойда оролдан келган кучли шамол туфайли 22 минг нафар сайёҳ эвакуация қилинди
- 08.10.2020 16:18
- 62
- Хориж

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли шамол туфайли Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном вилоятида жойлашган Вэйчжоу оролидан деярли 22 минг сайёҳ эвакуация қилинди. Бу ҳақда 8 октябрь куни Синьхуа агентлиги хабар берди.
Эвакуация қилиш ишлари 7 октябрь куни бошланган эди, айни вақтгача 21 800 га яқин одам кўчирилди.
Маҳаллий ҳукуматнинг топшириғига биноан, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Гуанси-Чжуан автоном вилоятидаги Бейхай шаҳри бандаргоҳидан оролга қатновчи кемалар ҳаракати тўхтатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Денгиз махлуқи: Афсонами ёки ҳақиқат?
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ёшлардан жиноят эмас, эзгу ташаббуслар кутамиз
- Бугун, 13:27
- Самарқанд