Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойдаги кучли зилзила пайтида одамлар ҳалок бўлганига локдаун сабабчи

Хитойнинг йирик шаҳри Чендуда икки кун аввал содир бўлган ва 65 кишининг ҳаётига зомин бўлган кучли зилзилага қарамай, COVID-19 сабабли қаттиқ карантин давом этмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press.

Сешанба куни маъмурий маркази Ченгду шаҳри бўлган Сичуань провинциясида 24 соат ичида 138 та, Хитойда 1499 та янги ҳолат аниқланган.

Айтилишича, икки кун аввал Ченгду ва Хитойнинг ғарбий қисмидаги бошқа ҳудудларда зилзила пайтида карантин туфайли кўп одамлар уйларини тарк эта олмаган.

Ченгду Хитойнинг аҳоли сони бўйича олтинчи шаҳри. 1 июнь куни 24 миллиондан ортиқ аҳолига эга Шанхайда ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланганидан кейин у локдаун жорий этилган Хитойнинг энг йирик шаҳрига айланди. Бироқ, COVID-19 туфайли икки ойлик чора-тадбирлар оқибатлари ҳали ҳам Шанхай иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хитой коронавирус учун “нол бардошлик” сиёсатига эга кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу вирус юқтирганлар билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантинни англатади.

Мамлакатда пандемиянинг бутун даври давомида 245 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси юқтириш ва 5,2 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилган.

Хитойда, айниқса мамлакатнинг сейсмик фаол жануби-шарқида зилзилалар тез-тез содир бўлади. Июнь ойида Сичуан провинциясида рўй берган зилзилаларда тўрт киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган эди.