Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойлик инвесторлар Булунғур туманида нималар барпо этаяпти?

Туманда Чин ўлкасининг Chen Chongzhou корхонаси томонидан “Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ташкил қилинган. Бу ерда пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан 100 та янги иш ўринлари яратилмоқда.

Бугунги кунга қадар 2,83 миллион долларлик миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган. Бу ҳақда Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Булунғурда Хитой Халқ Республикасининг илғор технологиялари асосида “Агросаноат кластери” ташкил қилинмоқда. Чорвачилик комплекси шаклида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Henan Wanbang Selected Suррly Chain Management Co. LTD” компанияси билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бунинг учун “Samarkand Richland International investment” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси ташкил этилган. Бугунги кунгача хитойликлар ушбу лойиҳага 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритган.