Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хўжамазгиллик ёшларнинг китоб ўқишга меҳри бўлакча

Булунғур туманининг олис Хўжамазгил маҳалласидаги 41-умумий ўрта таълим мактабининг 40 нафар иқтидорли ўқувчиси Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказига келди.

Бу ерда улар марказда яратилган шароитлар, кутубхона фаолияти ва  кутубхона фондидаги мавжуд адабиётлар билан танишди. Шу билан бирга бадиий китоблар ўқиди, газеталар тахламларини варақлашди.

Кутубхоначилар ташаббуси билан ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик буюк келажак кафолати” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Х.Очилов иштирок этди ва ўқувчиларнинг китоб ўқишга меҳрини ошириш, бунинг учун марказ ходимлари Хўжамазгил каби вилоятимизнинг олис қишлоқларида шундай тадбирлар ташкил этиши зарурлигини таъкидлади.