Хориж хабарлари қисқа сатрларда: Apple'да янги маҳсулотлар тақдимоти кутилмоқда. Дуров ҳисбга олингач телеграммни юклаб олувчилар кескин кўпайди
Дастлаб Африкадан тарқалган янги маймунчечак штаммини ўрганаётган олимларнинг таъкидлашича, вирус кутилганидан тезроқ ўзгариб бормоқда, аммо мутахассислар уни яхши тадқиқ қилиш учун маблағ ва жиҳозлар етишмаяпти.
Латвия 2028 йилда аёлларни мажбурий ҳарбий хизматга чақиришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси Мудофаа вазири Андрис Спрудс маълум қилди.
Россия 26 август кунги Украинага ёпирилма зарбага 1,2–1,3 млрд доллар сарфлаган. Украина ҳаво кучлари қўмондони Микола Олешчук Россия ёпирилма зарбада 127 та ракетда ва 109 та зарбдор дрондан фойдаланганини маълум қилган.
Шимолий Кореяда олимпиада совриндорлари жанубий кореялик рақиблари билан селфи фотога тушгани учун жазоланиши мумкин. ОАВга кўра, мамлакат спорт вазирлиги «мафкуравий экспертиза» ўтказади ва спортчиларга қандай жазо тайинлашни ҳал қилади.
Павел Дуров ҳибсга олингач, Телеграм Францияда энг кўп юклаб олинаётган ижтимоий тармоққа айланди. Франция прокуратураси Дуров чоршанба куниёқ озод этилиши мумкинлигини хабар қилган.
АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш, ҳамда президентликка номзодлар Жон Маккейн ва Митт Ромни учун ишлаган 200 нафар республикачи Камала Харрисни қўллаб-қувватлашга ваъда беришди.
Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудан 80 километр узоқликдаги Барсалого қишлоғига уюштирилган ҳужумда камида 100 киши, жумладан тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди.
Apple'нинг янги маҳсулотлари тақдимоти 9 сентябрда бўлиб ўтади. Ушбу тақдимотда янги iPhone 16, шунингдек, АppleWatch ва АirPods'нинг янги моделлари намойиш этилиши кутилмоқда.