Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижда ҳужжатларини йўқотиб қўйган самарқандлик аёлга ёрдам кўрсатилди

Юртдошимиз Г.Л. 2020 йилнинг январь ойида Россия Федерациясига ишлаш мақсадида боради ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўяди.

Шундан сўнг, меҳнат фаолиятини давом эттира олмасдан, мураккаб молиявий аҳволда қолади ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Л. Г. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди, дейилади агентлик хабарида.