Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориждаги ўқишни Самарқанддаги тиббиёт институтига кўчиртириб бериш эвазига фуқародан пул олган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан фирибгарлик билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилди, айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.Т. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида жойлашган тиббиёт институтининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини танишлари орқали Самарқанд давлат тиббиёт институтига кўчиртириб бериш эвазига 5 000 АҚШ доллари олишни режалаштиргани аниқланди.
Тадбир давомида Ш.Т. Чимкент тиббиёт институти талабасидан 5 000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.