Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижий тиллар бўйича Самарқандда ўтказилган республика фан олимпиадаси якунланди

Инглиз, немис, француз тиллари ва тожик тили ва адабиёти фанлари бўйича республика фан олимпиадасининг якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

29-30 май кунлари Самарқандда ушбу фанлардан қуйи босқичларда ғолиб бўлган 135 нафар билимдонлар беллашди.

Ўқувчиларнинг билимларини вилоятлардан ташриф буюрган 28 нафар, жумладан, Бухоро (1 нафар), Жиззах (1 нафар), Навоий (3 нафар), Наманган (2 нафар), Қашқадарё (1 нафар), Сурхондарё (2 нафар), Тошкент (1 нафар), Хоразм (2 нафар), Самарқанд (8 нафар) вилоятларидан ҳамда республика олий таълим муассасаларидан (7 нафар) жалб қилинган ҳақамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча ўқувчиларнинг ёзма ишлари ҳамда тест синовлари текширилиб баҳоланди. Натижаларга кўра, совринли ўринларни қуйидаги ўқувчилар эгаллашди:

Тожик тили ва адабиёти фани бўйича:

🥉 3-ўринни – 80 балл билан Навоий вилояти Нурота туманидаги 43-мактаб ўқувчиси Рўзиева Хосият Элмуродовна;

🥈 2-ўринни – 83 балл билан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 12-мактаб ўқувчиси Сафарова Гулрухсор Имомназаровна;

🥇 1-ўринни – Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 88-мактаб ўқувчиси Абдуллоев Зикрилло Зубайдуллозода эгаллади.

Француз тили фани бўйича:

🥉 3-ўринни – 78 балл билан Қашқадарё вилояти Ғўзор туманидаги 70-мактаб ўқувчиси Бўриев Муҳаммаджон Баҳром ўғли;

🥈 2-ўринни – 79 балл билан Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 51-мактаб ўқувчиси Саидкаримова Садияхон Хуршидовна;

🥇 1-ўринни – Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-ихтисослашган мактаб-интернати ўқувчиси Ҳайитбоева Дилноза Неъмат қизи қўлга киритди.

Немис тили фани бўйича: 

🥉 3-ўрин – 85,8 балл билан Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 60-мактаб ўқувчиси Норбоева Малика Жамоловна;

🥈 2-ўрин – 86,0 балл билан Самарқанд вилояти СамДЧТИ қошидаги академик лицей ўқувчиси Маматмуродова Ирода Фазлиддин қизи;

🥇 1-ўрин – 90,4 балл билан Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 60-мактаб ўқувчиси Хожиакбаров Акбархон Аброровичга насиб этди.

Инглиз тили фани бўйича:

🥉 3-ўринни – 95 балл билан Навоий вилояти Навоий шаҳар академик лицейи ўқувчиси Усмонова Камола Отабек қизи;

🥈 2-ўринни – 95 балл билан Тошкент шаҳар Миробод тумани академик лицейи ўқувчиси Биа Данил Артурович;

🥇 1-ўринни – 96 балл билан Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 25-мактаб ўқувчиси Ботирбоева Шоҳиста Омонбек қизи эгаллади.

Тақдирлаш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева олимпиада иштирокчилари ва ғолибларни табриклади. Иштирокчилар сертификат, ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар амалдаги тартибга кўра, ғолибликни эгаллаган фанидан олий таълимга киришда максимал балл берувчи сертификатларга эга бўлишди. Ушбу сертификат уч йил муддатга амал қилади.