Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хотин-қизлар қўмитаси кафил бўлган қиз такроран ўғирликка қўл урди

Ховос тумани хотин-қизлар қўмитасининг кафиллиги асосида 21 ёшли, турмушга чиқмаган Ш.Хамидовага (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) содир этган ўғирлик жинояти учун суд томонидан 2019 йил 22 майда енгиллик берилган эди.

Ш.Хамидова ушбу ҳолатдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хотин-қизлар қўмитасининг ишончини оқламасдан, бир ой вақт ўтиб, яъни 2019 йил 27 июнь куни соат 20:45 атрофида яна ўғирлик жиноятини содир этди. У Ховос тумани Фарҳод маҳалласи, Адолат кўчасида яшовчи Р.Эcанованинг уйига ғайриқонуний кириб, шкафда турган бир дона 70.000 сўмлик кумуш узуги ва уч дона 900.000 сўмлик тилла узукларини яширин равишда талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2019 йил 6 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан, ЖКнинг 57, 60-моддаларига асосан Ш.Хамидовага 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Б.МАМАДАМИНОВ,

жиноят ишлари бўйича Ховос тумани суди судьяси.