Хурмо мавсуми: бу меванинг қандай хусусиятлари бор?

Совуқ кунларда энг фойдали мевалардан бири хурмо ҳисобланади. Ушбу мева кўплаб витаминлар ва минераллар билан бойитилган бўлиб, саломатлик учун катта фойда келтиради.

Хурмо таркибида:

- А, C, Э, К ва Б гуруҳидаги витаминлар;

- калий, фосфор, темир, магний ва калций каби минераллар;

- бетакаротин ва полифенол антиоксидантлари бор.

Шунингдек, бу мева тўқималар учун фойдали озиқ толаларга эга.

Айнан нималарга фойдали?

Иммунитетни мустаҳкамлайди: Хурмода кўп миқдорда C витамини бўлиб, бу организмни инфекциялардан ҳимоя қилади.

Энергия манбаи: Табиий шакар (глюкоза ва фруктоза) туфайли тез энергия беради.

Ҳазм қилишни яхшилайди: Озиқ толалари ичак фаолиятини нормаллаштиради ва ич қотишининг олдини олади.

Қон босимини тартибга солади: Калий миқдори юқори бўлгани учун қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.

Кўз учун фойдали: Бетакаротин А витаминига айланиши орқали кўриш қобилиятини яхшилайди.

Юрак-қон томир соғлиғи учун: Антиоксидантлари қон айланишини яхшилайди ва юрак касалликларининг олдини олади.

Хурмони меъёрида истеъмол қилиш керак, чунки унда шакар миқдори юқори. Қандли диабет ёки юқори қон босими билан оғриганлар шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.