Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яна бир таниқли спортчи пичоқланди

Бугун, 11 сентябрь куни ММАнинг профессионал жангчиси ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, 10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси, тахминан соат 00.50 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида жанжал юзага келган.

Оқибатда спортчига оғир тан жароҳати етказилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан 23 ёшли Муслимбек Омонов вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси MMA чемпиони Жамшид Кенжаев Тошкентдаги "Aurum-898" тунги клубида пичоқлаб кетилган эди.