Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япония билан алоқаларимиз янада мустаҳкамланади

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Самарқанд темир йўл вокзали орқали Япониянинг Нара шаҳри мэри (ҳокими) Мотонобу Накагава бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Ражабов кутиб олди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Делегация аъзолари даставвал, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида бўлиб, шаҳар ҳокими Б.Облоқулов билан учрашди. Тадбирда икки шаҳар раҳбарлари ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, туризм, маданият соҳаси ҳамда олий таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари фаолияти бўйича фикр алмашди. Учрашувда Самарқанд ҳамда Нара шаҳри ўртасида шу мавзуларга асосланган меморандум имзоланди ва меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Меҳмонлар икки кунлик ташриф давомида Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжоларда ва олий таълим муассасаларида бўлиб, "Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқа фестивалида ҳам иштирок этади.