Япония бош вазири Кисида истеъфога чиқди
- 14.08.2024 10:19
- 163
- Хориж
Япония бош вазири Фумио Кишида сентябрь ойида ҳукмрон Либерал-демократик партия етакчиси сифатида иккинчи муддатга сайланмайди. Шу тариқа, сайловлардан кейин у бош вазир лавозимини тарк этади.
"Сиёсат жамоатчилик ишончисиз фаолият юрита олмайди", деди Кишида. Қайд этилишича, бош вазирни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш узоқ вақтдан бери пасайиб бормоқда, бу эса партия ичидаги қатор сиёсий можаролар билан боғлиқ.