Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япония парламенти Россияга қарши санкциялар тўғрисида қонун қабул қилди, Россиядан Японияга 38 хил товар олиб кириш таъқиқланди

Япония парламентининг юқори палатаси қуйи палата ортидан Украинадаги воқеалар муносабати билан Россияга қарши санкцияларни белгиловчи қонун қабул қилди. 

Хусусан, Россиядан денгиз маҳсулотлари учун божхона тарифлари келаси йилнинг март ойи охиригача оширилади. Россиядан балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти бўйича тарифларнинг ошиши Япониянинг Россияни энг қулай давлат режими рўйхатидан чиқариб ташлаши билан боғлиқ.

Мамлакат 300 дан ортиқ товар, жумладан яримўтказгичлар, радарлар, сенсорлар, лазерлар ва бошқа жиҳозлар, шунингдек, қимматбаҳо автомобил ва ҳашаматли товарлар экспорт қилишни тақиқлади.

Япония бош вазири Россиянинг энергия ресурсларига қарамлигини камайтиришга, хусусан, кўмир импортини босқичма-босқич камайтиришга ваъда берди.

Шунингдек, Россиядан 38 турдаги товарлар - шпон, ёғоч чиплари, автомобиль ва мотоцикллар, пиво, вино, ароқ ва бошқаларни олиб киришни тақиқлади.

Бугун Япония томонидан мамлакатдан чиқариб юборилиши эълон қилинган Россия дипломатлари ва савдо миссияси ходимлари бўлган "Россия" авиакомпанияси самолёти Токиодан ҳавога кўтарилди. NHK Ханэда аэропортидан жонли эфирда узатди.

Апрель ойи бошида Япония саккиз нафар россиялик дипломат ва савдо миссияси аъзолари чиқариб юборилганини эълон қилди.