Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Елизавета II коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчиларни мукофотлади

Яқинда Британия қироличаси 95 ёшини нишонлади.

Маросим (пандемия сабабли камтарона) Виндзорда бўлиб ўтди. Олий ҳазратлари шарафига қирол қўшинларининг тантанали паради, давлат мадҳияси ва салютлар намойиш этилди.

Шу куни Елизавета II давлат мукофотларини топширди. Бу йил коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилар хизматлари эътироф этилди. Жумладан, SatraZenec инглиз-швед компанияси препаратини яратишга бевосита боғлиқ бўлган «Оксфорд» университетининг етти нафар олими рицарлик унвонига сазовор бўлди.

"Клиник синовларда қатнашганлар жуда муҳим рол ўйнашди. Аслида улар ҳозирги кунда дунё бўйлаб етказиб берилаётган ушбу вакцинадан фойдаланиш имкониятини яратишди. Улар қаҳрамон! Улар коронавирусга қарши курашда битта катта армиянинг бир қисми", деди Oxford Vaccine Group раҳбари Эндрю Поллард.

Соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳасидаги хизматлари учун 260 дан ортиқ кишига турли даражадаги Британия империясининг орденлари топширилди.