Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йил бошидан буён ЙТҲда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошди

2021 йилнинг 4 ойи давомида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 25,3 фоизга, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.

Мактабларга етакловчи йўлларда пиёдалар светофорларни чақирув мосламасига ўтқазиш зарур 185 замонавий пиёдалар ўтиш жойлари етишмайди.

Пиёдалар йўлакчалари ташкил этилмаганлиги ва ёритилмаганлиги натижасида эрта тонгда ёки тунги вақтларда вояга етмаган пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш имконияти чекланмоқда. 2731 жойда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини сунъий ёритиш зарур.

Шунингдек, мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Ҳали-ҳануз бу йўналишда алоҳида дарслар ташкил этилмаган. Дарслар фақат бошқа фанлар ҳисобидан, етарли малакага эга бўлмаган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.