Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йилнинг илк табиат «инжиқлари»: кучли қор АҚШнинг шарқий қисмини фалажлади, Японияда кучли зилзила

Бунақа қорни бу ерда эслашолмайди. Бўрон Америка Қўшма Штатлари шарқида ва пойтахт - Вашингтонда бўлиб, янги йилнинг дастлабки кунларида минглаб рейсларни бекор қилинишига сабаб бўлди.

Шу куни АҚШ президенти Жо Байденнинг самолёти Америка пойтахти яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасига етиб келганида бўрон остида қолди, бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Америка етакчиси қўнганидан 30 дақиқа ўтибгина лайнерни тарк этишга муваффақ бўлди: бу вақт давомида аэропорт ходимлари йўлакни қордан тозалашди. Шундан сўнг Байден юзини бўрондан тўсган ҳолда трапдан тушди.

***

Бугун эрталаб Япониянинг Тинч океанидаги Огасавара ороллари яқинида, Токиодан 1000 километр жанубда 6,3 магнитудали зилзила юз берди.

Япония бош метеорология агентлиги маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 06:09 (Тошкент вақти билан 02.09) да қайд этилган. Зилзила манбаи сув остида 70 километр чуқурликда бўлган, цунами хавфи йўқ.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Огасавара ороллари Токиодан 1,2 минг километр жанубда жойлашган. Мутахассислар ҳафта давомида минтақада такрорий силкинишларни истисно қилмаяпти.