Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йўл-патруль ходимининг ҳуштаги ким учун?

- Қайси ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимларининг йўловчи автомобилларни тўхтатиши қонуний ҳисобланади?

Солиҳ Бердиев,

Жомбой тумани.

- Йўл-патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

❗️ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

❗️транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

❗️йўл-транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

❗️ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

❗️транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

❗️махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

❗️транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

Йўл-патруль ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши мумкин эмас.

Самарқанд вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.