Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёнғин сабаб уй эгаси куйиш жароҳатини олди

Шу йилнинг 17 сентябридан 18 сентябрига қадар Тошкент шаҳрида ёнғин билан боғлиқ 4 та ҳолати қайд этилган. Унда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган, инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Жумладан бугун, 18 сентябрь куни соат 00:15да Юнусобод тумани, 15-даҳа, 48-уйнинг 11-хонадонида ёнғин руй берган. Бунга хонадонда истиқомат қилувчи фуқаронинг маст ҳолда сигарета чекишидаги эҳтиётсизлик сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, фуқаро куйиш тан жароҳатини олган. Ёнғин оқибатида уй жиҳозлари ҳамда 10 квадрат метр майдон ёнган.

Шунингдек, ёнғиндан хонадоннинг 20 квадрат метр майдони сақланиб қолинган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:22да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:35да бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.