Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёнғинда 41 бош қорамол нобуд бўлди

23 июль куни Бухоро вилояти Когон тумани Янгиҳаёт МФЙ Амиробод қўрғони ҳудудида жойлашган молхонада содир бўлган ёнғин мудҳиш асоратлар билан тугади. Ёнғин натижасида молхонада бўлган 41 бош қорамол ёниб кетди.

Ёнғин бўлаётгани ҳақида соат 05:39 да ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилган. 3 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари воқеа жойига соат 05:45 да етиб борган вақтда асосий қорамол сақланаётган молхона ва ҳовлисидаги сомон пресслари тўлиқ ёнаётганлиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06.00 да ўраб олиниб, соат 07.30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида якка тартибдаги тадбиркор С.О.га тегишли молхонанинг 120 кв метр майдонда том қисми, ҳовлисида сақланиб келинган сомон пресслари ва 41 бош қорамоллари нобуд бўлган.

Ёнғиндан молхонанинг 700 кв метр майдони сақлаб қолинган ва 44 та қорамоллари қутқариб қолинган.

Бахтсиз ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.