Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юк автомобиллари тўқнашиб, йўловчилардан бири вафот этди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 18:30 ларда Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р38 “Учтепа-Жиззах-Бахмалсой” автомобиль йўлининг 31-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Э.Ҳ. “Foton” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда, ўзидан олдинда, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Ш.П. бошқарувидаги “Камаз-53212” русумли юк автомобилининг тиркамасига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда, “Foton” русумли юк автомобили йўловчиси, 33 ёшли Ж.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Ушбу юк автомобили йўловчиси 30 ёшли К.И. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.