Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

@Zarafshonbot`га мурожаат: Уйимизда 20 кундан буён ичимлик сув йўқ...

Қўшработ тумани Намуна маҳалласидан мурожаат қиляпмиз.

Мазкур маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун қурилган кўп қаватли уйларда 20 кундан буён ичимлик сув йўқ.

Иситиш тизимлари ишламаяпти. Ёш болалар ва кексалар хонадонларнинг совуқлигидан гриппга учрамоқда.

Ичимлик сувини сотиб олишга мажбур бўляпмиз.

"Трансформатор бузилди", деб барчамиздан 20 минг сўмдан пул йиғиб олишди. Бундан ташқари, ҳар сафар "Қувур ёрилди, симлар куйиб кетди", деб пул йиғишади.

Биз истиқомат қилаётган ушбу кўп қаватли уйларнинг чиқинди сувлари оқиб, кўчага чиқаётганлиги сабабли ҳар бир хонадондан 200 минг сўмдан пул йиғиш кераклигини айтишади. Аммо бу уйларда ёлғиз оналар, кам таъминланганлар яшашади. Бунчадан пулни беришга ҳамманинг ҳам имконияти йўқ. Шу сабаб чиқинди сувлар кўчага оқиб чиқади.

Туманга бирор "катта" келадиган бўлса, ичимлик сувини ўчириб қўйишади. Нега дейсизми? Чиқинди суви кўчага оқиб чиқмаслиги керак-да...

Бизнинг ташвишларимизни туман ҳокимлиги, сув таъминоти корхонаси ва масала ечимига дахлдор идора мутасаддилари енгиллатар, мурожаатимизга ижобий ечим топар, деб умид қиламиз.

Моҳидил Толлибоева,
Гуласал Авалбоева,
Дилдора Суярова ва бошқалар (жами 16 та имзо).