Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 23 ноябрь, №148) сонида ўқинг

2019 йилнинг шу давригача вилоят ижтимоий соҳасида қандай ишлар бажарилди? Мавжуд 1777 мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, таъмирлаш бўйича нима ишлар қилинди? Боғча ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамрови қанча? Вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларига тегишли бинолар қувватига нисбатан ўқувчилар кўп. Бу муаммонинг олдини олиш мақсадида нима ишлар қилинди? Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар қониқарлими?

***

Самарқанд шаҳрида “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва вилоят ишлаб чиқарувчиларининг “Made in Samarkand” миллий кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли тадбирни ўтказишдан мақсад нима? Форум ва миллий кўргазма Самарқанд вилояти иқтисодиётини юксалтиришга нечоғли хизмат қилади?

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.

Хўш, «Миллий тикланиш» демократик партиясининг сайловолди дастурида нималар акс этган? Партиядан депутатликка номзоди қўйилганларнинг-чи?

***

Куз-қиш мавсумида вилоятимизнинг табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларида яшовчи аҳолини кўмир ва маиший газ баллонлари билан таъминлаш асосий масала бўлиб турибди. Ҳозирда 744 маҳалланинг 442 мингдан зиёд хонадони табиий газ тармоқларига уланмаган. Хўш, хонадонларни кўмир билан таъминлаш масаласи қандай ҳал этиляпти? Келтирилаётган кўмир маҳсулотлари барча учун ҳамёнбопми? Узоқ ва тоғли ҳудудларда яшаётганларда бу борада қийинчилик туғилмаяптими?