Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зидан "Реал" бош мураббийи лавозимидан воз кечади

Зинедин Зидан Испаниянинг "Реал" жамоаси бош мураббийлигини тарк этади.
«Мадрид» жамоаси матбуот хизмати француз бундай қарорни ўзи қабул қилганини айтиб, Зиданни "Реал"нинг «афсонавий буюк»ларидан бири деб атади.

Зинедин Зидан икки маротаба "Қироллик клуби" мураббийи бўлди, бу лавозимга биринчи марта 2016 йилда тайинланган. Ўша даврда жамоа чемпионлар лигасида уч марта ғолиб чиққани ҳамда икки марта Испания чемпиони бўлгани билан клублар тарихидаги энг узоқ ғолиблик рекордини ўрнатган.

2019 йилдаги иккинчи уриниш муваффақиятсиз бўлди. Ўтган мавсумда Зидан бошчилигидаги "Реал" Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, жамоа мамлакат кубогида 1/32 финалда четлатилди, чемпионлар лигасида ярим финалда Англиянинг "Челси"сига умумий ҳисобда ютқазди.

«Қироллик клуби» 11 йил ичида биринчи марта биронта соврин ютмади.