Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

2020 йилда Самарқанд шаҳридан 101 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади

Белгиланган экспорт режасига асосан 2019 йил якуни билан Самарқанд шаҳрида 14,3 миллион доллар ўрнига шаҳардаги 52 та корхона томонидан 40 миллион 440 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу эса режа 26 миллион доллар ортиғи билан бажарилганлигини кўрсатмоқда.

Жорий йилда эса экспорт кўрсаткичини 101 миллион 663 минг долларга (2019 йилга нисбатан 2,5 баробарга кўп) етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 76 миллион 892,4 минг ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш орқали 24 миллион 770,6 минг долларлик маҳсулотни хорижга сотиш режалаштирилган.

Ҳозирда 2020 йил январь ойи учун белгиланган 6,4 миллион долларлик ўрнига Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган 6,8 миллион долларлик маҳсулот сотилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.