Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Антибиотикларга чидамлилик саратондан хавфлироқ бўлиб чиқди

Бактерияларнинг дориларга чидамлилиги бутун дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабабларидан бири эканлиги исботланди. Lancet журналида чоп этилган тадқиқот муаллифлари шундай хулосага келишди келишди.

Улар дунёнинг деярли барча мамлакатларида юздан ортиқ инфекция ривожланиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда камида 1,2 миллион ўлимга антибиотикларга таъсирсиз микроорганизмлар сабаб бўлган. Бу организмнинг дориларга чидамлилиги юрак-қон томир касалликлари ва инсульт билан бир қаторда ўлимга олиб келувчи учта асосий сабабга киритилиши кераклигини англатади.

«Аввало эмлашдан фойдаланган ҳолда инфекция тарқалишининг олдини олиш, ичимлик суви сифатини назорат қилиш керак. Кейин дори воситаларидан фойдаланишга оқилона ёндашиш зарур. Биз ҳайвонларга жуда кўп антибиотик берамиз, фойдаланилган антибиотикларнинг 70 фоизи озуқага қўшилмоқда. Учинчидан, янги антибиотиклар ишлаб чиқиш керак. Афсуски, бизда янги ишланмалар жуда оз. Яна шуни ёдда тутишимиз керакки, антибиотиклар қўлланилганда бу асослими ёки асоссиз - бактериялар уларга чидамлилигини ишлаб чиқа бошлайди», дейди ЖССТ Глобал антибиотиклар ҳамкорлиги раиси Раманан Лаксминараян.

Мутахассисларнинг прогнозига кўра, антибиотикларга нисбатан ҳозирги муносабат билан 2050 йилга бориб, ҳар йили 10 миллион киши дори-дармонларга чидамли инфекциялардан ҳалок бўлади. Охирги тадқиқот эса бу рақамлар кутилганидан анча тезроқ ўсаётганини кўрсатади.