Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Гендер тенглик бўйича қонун Сенат томонидан маъқулланди

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Қонунга кўра:

Хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.

Бунда:

- бола туғиш ва кўкрак сути билан озиқлантириш;

- муддатли ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;

- қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартибида фарқларни белгилаш кабилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди.

Эндиликда қонун ҳужжатларидаги жинс бўйича камситишга йўл қўядиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказилади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсати Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонунга кўра, агар шахс ўзини жинси бўйича камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 

Бунда жинси бўйича камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, расмий кучга эга бўлади.