Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ҳайдовчилар ўртасида жанжал: улардан бири тўппонча билан таҳдид қилган

Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасида юзага келган келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани акс этган.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди.

Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – "Матиз" русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Фарҳод Ю. ва "Кобальт" автомобилини бошқарган 51 ёшли Жаҳонгир Ж.лар бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Жанжал давомида Фарҳод Ю. Жаҳонгирга ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда. Натижаларга кўра, можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.