Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Коронавирус туфайли авиакомпаниялар миллиардлаб доллар йўқотмоқда

Молиявий инқироздан сўнг охири 11 йилда биринчи марта авиакомпаниялар йўловчилар оқими тушиб кетиши билан боғлиқ муаммога дуч келиши мумкин. Умумий йўқотилган даромад қарийб 30 млрд. долларни ташкил этмоқда, деб ёзади Forbes Russia Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси(IATA) маълумотларига таяниб.

Ўтаётган йилда авиация тармоғида дунёдаги йўловчи оқими 0,6 фоиз камайиши кутиляпти.

Қайд этилишича, йўқотишларнинг асосий қисми Осиё-Тинч океани минтақасида фаолият юритаётган компаниялар “ҳиссаси”га тўғри келади. У 27,8 млрд. долларга етиши мумкин. Жумладан, Хитой бозори даромадининг 12,8 млрд. долларини қўлдан бой беради.

Бундай ҳолат авиакомпанияларнинг соф фойдасига қандай таъсир этиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, дейилади IATA маълумотида.

“Биз ҳозирча эпидемия айнан қандай тарқалишини билмаймиз, — дейилади, жумладан, унда. — ... Ҳукуматлар солиқ ва валюта сиёсатини (вируснинг) иқтисодий эффектини компенсация қилишга уриниш йўлида қўллашлари мумкин”

Маълумотда авиакомпанияларга бу борада ёқилғи нархини камайтириш билан ёрдам бериш мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган.

“Жорий йил авиақатновлар учун унчалик осон бўлмайди”, — деди мазкур халқаро ташкилот раҳбари Александр де Жуньяк.