Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Тожикистонда қутқарув вертолёти қулаб тушди

Россиялик сайёҳлар томон учаётган Тожикистон чегара хизмати қутқарув вертолёти тоғларда қулаб тушди. Учувчи ҳалок бўлди, 4 киши тан жароҳати олди, дея хабар берди РИА Новостига мамлакат туроператорлар уюшмаси.

Вертолёт Москвадан келган 7 сайёҳнинг ортидан учиб кетган. Тоғли Бадахшон автоном вилояти Ванч туманидаги Поимазор дарасидаги музликка кўтарилганида улар билан алоқа узилган.

"6 минг метрдан зиёд баландликда сайёҳлардан бири қор кўчкиси остида қолди, қолганлари бу ҳақда хабар бериб, тез орада алоқани узди. Москвадаги саёҳат ташкилотчилари тур-оператор уюшмаси қошидаги тоғ-қутқарув марказидан ёрдам сўради. 4 август куни эрталаб сайёҳларни қидириш учун вертолёт ҳавога кўтарилди ва музликка қўнаётганда қулаб тушди. Натижада учувчи ҳалок бўлди, 4 йўловчи жароҳатланди", деди манба.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир қутқарувчилар ярадорларга ёрдам бериш ва вертолёт қўниши мумкин бўлган хавфсиз жойга эвакуация қилиш учун ҳодиса жойига йўл олган.