Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Тожикистонлик сиёсатчилар Самарқандда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Самарқанд темирйўл вокзалида кутиб олинган меҳмонлар дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, буюк муҳаддис номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

Ташриф доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.