Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Тошкентда мукофот жамғармаси 12 минг евро бўлган шахмат фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 20-30 сентябрь кунлари, пойтахтимиз Тошкентда Марказий Осиё Шахмат фестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиёнинг, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондан энг кучли шахматчилар ўртасида мусобақа режалаштирилган.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабари кўра, мукофот жамғармаси 12.000 евро бўлган ушбу мусобақа шахматчилар учун рейтингли экани билан ҳам аҳамиятли. Ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритадиган ғолибга 3000 евро, қизлар ўртасида мутлоқ чемпионга эса 1500 евро мукофот пули белгиланган.

ФИДЕ, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган, 1800 (ўғил болалар учун), 1600 (қиз болалар учун) рейтинг баллидан кам жамғармаган шахматчилар қатнашиш учун ариза беришлари мумкин. 

9 турдан иборат баҳсларда ҳар қатнашувчига, партия охиригача 90 дақиқа вақт берилади. 

Тўлиқроқ маълумотни Ўзбекистон Шахмат федерациясининг расмий сайтида www.uzchess.uz дан олишингиз мумкин.